Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Қайси бир банда Аллоҳ Таолонинг йўлида бир кун рўза тутса, шу кунги иш билан Аллоҳ унинг юзидан дўзахни етмиш йилга узоқлаштиради». Шавволнинг олти кунида, Арафа кунида, Муҳаррам ойида, Ошуро кунларида, ҳар ойнинг уч кунида, душанба, пайшанба кунларида рўза тутишлар мандубдир.


Рамазон ойида, хусусан, қадр кечаси ва охирги ўнг кунликда кечаси туриш: Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида келади: Пайғамбар с.а.в. рамазон ойида ибодат учун кечаси туришга қатъий буюрмасалар ҳам, унга тарғиб этардилар. Дердиларки:


«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазонда иймонидан келиб чиқиб, савоб умидида ибодат учун кечаси турса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур». Унинг яна бир муттафақун алайҳ ҳадисида:


«مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки лайлатул қадр кечасида иймонидан келиб чиқиб, савоб умидида ибодат учун кечаси турса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дейилган. Кечаси туриш фақат намоз учун бўлади. Оиша yнинг муттафақун алайҳ ҳадисида келади: «Пайғамбар с.а.в. охирги ўн кунлик кирганида, тунни жонлантирардилар, оилаларини уйғотардилар, белни маҳкам боғлаб, жидди-жаҳд қилардилар».


Саҳархезлик: Анас r ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:


«تَسَحَّرُوا فَإِنَّ فِي السَّحُورِ بَرَكَةً»

«Саҳар туринглар, чунки саҳархезлик баракадир», деганлар.


Ифторга шошилиш: Саҳл ибн Саъднинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ»

«Одамлар, модомики ифторга шошилар эканлар, яхшиликда давом этаверадилар», деганлар. Хурмо билан, у топилмай қолса сув билан оғиз очиш суннатдир. Салмон

 

158-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278